АсосийSport

Жангга бир кун қолганида Ҳасанбой Дўсматовнинг рақиби ўзгарди

'Жангга бир кун қолганида Ҳасанбой Дўсматовнинг рақиби ўзгарди'ning rasmi

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида Мексиканинг Гуанахуато шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга чиқиши кутилаётган Ҳасанбой Дўсматов 16 ноябрь куни профессионал боксдаги дебют жангида  мексикалик Давид Мартинез (8-3, 1 КО) рақиблик қилиши лозим эди.

Аммо жанг арафасида унинг рақиби ўзгарганлиги ҳақида хабар берилмоқда.. Эндиликда Дўсматов шу бокс оқшомида бошқа бир мексикалик боксчи Хесус Сервантес Вильянуэвага (9-7, 5 KO) қарши рингга кўтарилади.

Боксчилар жанг олдидан тарозидан ўтишди. Унга кўра, Ҳасанбой Дўсматов дебют жанги олдидан 48,6 кг тош босди.

 

    Бошқа янгиликлар