АсосийDunyo

Италияда ажрашган эркаклар учун бошпаналар очилмоқда

'Италияда ажрашган эркаклар учун бошпаналар очилмоқда'ning rasmi

Италияда аёллари билан ажрашган эркаклар бошпанасиз қолмоқда.

Ажрашган эркаклар уюшмаси таъкидига кўра, маҳаллий ҳукумат бу муаммога давлат миқёсида катта эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда "Российская газета" нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, бу мамлакатда эр-хотин ажрашадиган бўлса, 60% ҳолатларда умумий бошпана болалари билан ёлғиз қолаётган аёл номида қолади. 94 % ҳолатларда эркаклар зиммасига нафақат ўз фарзандлари, балки рафиқаси учун ҳам алимент тўлаш мажбурияти юкланади. Токи аёл ажрашгандан сўнг ҳаёт тарзи даражаси пасайганини ҳис қилмаслиги лозим.

Итальян эркакларига бу тўловлар ойига ўртача 1 000 еврога тушмоқда ва улар орасида ҳатто ишлайдиганлари ҳам бу маблағларни тўлашга имконсиз қолмоқда.

Аёллари томонидан уйдан ҳайдаб чиқарилган италиялик эркаклар уларга моддий ёрдам кўрсатиш нари турсин, ҳатто ўзи учун ижарага бошпана олишга қодир эмас. Уларнинг аксарияти дўстлари ва танишлариникида яшашга мажбур бўлмоқда. Айримлари оқшомларни шахсий автомобилларида ўтказишмоқда. Бу сингари эркаклар сони йилдан-йилга ошмоқда.

Бугун бутун мамлакатда ажрашаётган эркаклар учун бошпаналар қурилмоқда, бошпаналар волонтерлар ёки насронийлик ташкилотлари томонидан тақдим этилмоқда. 

Эркаклар учун бу нафақат бошпанага эга бўлиш, балки фарзандлар билан кўришиш ва унинг ҳаётини одатий тартибга қайтаришга қодир бепул психолог маслаҳатини олиш учун имконият демакдир. Аммо бу каби маконларда бир йилдан ортиқ муддат қолиш мумкин эмас. Шу вақт ичида эркак доимий иш ва тураржойга эга бўла олиши шарт.

Бизда эса тамоман бошқача визият. Яъни ҳудудларда оиласида зўравонликка учраган, эри ёки қайноналаридан жабр кўрган аёллар учун мослашув марказлари ташкил қилинмоқда. Уларда қийналиб қолган аёллар ва болаларга психолог, тиббий реабилитолог, ҳуқуқшунос ва бошқа мутахассислар ёрдами кўрсатилади.

Бошқа янгиликлар