ЮНЕСКО Халқаро ёруғлик йили бошланганини расман эълон қилди

ДУНЁ 20.01.2015, 16:30
ЮНЕСКО Халқаро ёруғлик йили бошланганини расман эълон қилди

ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида Халқаро ёруғлик йилининг жорий этилишига бағишланган икки кунлик тадбир бўлиб ўтмоқда, деб ёзади UzReport.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун тадбир иштирокчиларига юзланиб, Ёруғлик йилининг ўтказилиши ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган илмий ҳамкорлик ва янги технологиялар ўзлаштирилишига имкон яратишига умид билдирди.

Ёруғлик йилини ўтказиш энергия таъминоти, таълим, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш глобал муаммоларини ҳал этишда ёруғлик технологиялари қандай кўмак бериши ҳақида умумий хабардорликни оширишга қаратилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1