1

Дунёнинг энг бой аёли номи эълон қилинди

ДУНЁ 20.01.2015, 16:32
Дунёнинг энг бой аёли номи эълон қилинди

“Wealth-X and UBS Billionaire Census 2014” нашри бутун дунё миллиардерлари рўйхатини чоп этди. Бу рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 2325 миллиардер жой олган. Уларга тегишли бўлган умумий маблағ 7,3 трлн долларни ташкил этди, деб ёзмоқда kun.uz нашри.

Бу рўйхатдан жой олган 216 нафар миллиардер аёлдан 17 фоиз қисмигина ўз бойликларига ўз кучлари билан эришганлар.

АҚШнинг ва дунёнинг энг бой аёли деб Кристи Вэлтон тан олинди. Унинг бойлиги 37,9 млрд долларни ташкил этди. Унга бундай улкан бойлик Walmart гипермаркетлар тармоғи асосчисининг ўғли – Жон Вэлтондан мерос қолган. Жон 2005 йилда авиаҳалокатда ҳалок бўлган.

Европа қитъасининг энг бой аёли ва рўйхатдаги энг кекса аёл деб L’Oreal косметик компаниясининг 92 ёшли эгаси Лилиан Бетанкур тан олинди. Унга бу компания отасидан мерос қолган. Унинг бойлиги 3,3 млрд доллар деб баҳоланди.

Шери Арисон

Шери Арисон

Яқин Шарқнинг энг бой аёли деб Апоалим банкининг назорат пакети эгаси ва Arison Investments компаниясининг эгаси исроиллик Шери Арисон деб топилди. Унга бу бойлик отаси Тед Арисондан мерос сифатида ўтган. Унинг бойлиги 4,2 млрд доллар атрофида баҳоланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1