1

Кутилмаган ташриф: Андижон ҳокими оддий аҳоли хонадонига кириб борди (фото)

ЖАМИЯТ 21.11.2019, 15:40
Теглар: Андижон, Шуҳратбек Абдураҳмонов
Кутилмаган ташриф: Андижон ҳокими оддий аҳоли хонадонига кириб борди (фото)

Избоскан тумани Чўртанлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 7 нафар фарзанд, 30 набира, 20 чеваранинг бобоси Дармонқул ота Турсунов Ширмонхон момо билан бирга юрт равнақини, тинчликнинг бардавомлигини дуоларида канда қилмаётган пиру бадавлатларимиздан. Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг янгича услубда ташкил қилинган сайёр қабули айнан шу хонадондан бошлангани бежиз эмас. Қабул аввалида олинган дуо хайрли ишларга дебоча бўлгани рост, дея ёзади Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Илк муаммо: қишлоққа ичимлик суви керак... битта сув минораси қурилди ва ярим аҳолига ичимлик суви етказиб бериш ишларига старт берилди. Бошқа жойда 20 кун муддатда ишга тушириладиган қудуқ ковлаш ишлари бошланди. 

Бирин-кетин ҳал этилмай ётган масалалар юзага чиқди: 3240 нафар аҳолининг салкам 4 километр масофадаги болалар боғчасига қатнайдиган 240 дан ортиқ боғча ёшидаги жажжилари учун боғча керак. Маҳалланинг ўзида иккита уй боғча фаолиятини йўлга қўйиш ишлари бошлаб юборилди. Бу билан кичкинтойларнинг ҳозирча 50 фоизини қамраб олиш имкони яратилади. Тадбиркор томонидан давлат шерикчилиги асосидаги 100 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қуриб фойдаланишга топширилиши келгуси йилга режалаштирилди. 

Чўртанликда мавжуд 6 та кўчага шағал тош аралашма зарур. Шу куннинг ўзида юк машиналарда 11 километр масофага шағал ётқизиш ишлари бошланди. Электр тармоқлари ҳам эскирган, ёғоч таянчлар нураган, тармоқ симлари сифатсиз...

Маҳаллага 60 га яқин янги бетон таянчлар ўрнатилиб, замонавий тармоқ тортиш ишлари бошланиб кетди. Шу куни аҳолига кўмир етказиб бериш ишлари 85 фоизга бажарилди. 1 та қишлоқ врачлик пункти учун жой ажратилди. 100 дан ортиқ фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. 150 га яқин маиший газ балонлар тарқатилди ва мавжудлари бўшаб қолгани боис, алмаштириб берилди. 

Ҳудудга ишлаб чиқариш корхонаси, кичик цехлар зарур. Ёш тадбиркор Азамат Бозоровнинг трикотаж цехи қурилиши бўйича таклифи маъқулланди. Ер ажратилиб, зарурий ҳужжатлар тайёрланди. Бу билан маҳалладаги деярли 30 фоиз вақтинча ишсизларнинг айримларининг бандлиги таъминланади. 16 ёшли Наргизанинг оилавий аҳволи эътибордан четда қолмади. Ўзаро жанжал, аммалар, ака-укаларининг келишмовчилигига қонуний баҳо бериладиган бўлди. Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида мазкур оиланинг низоли ишлари барҳам топди. 

90 ёшни қоралаган Мукаррамхон она Умрзақова узоқ йиллар халқ хўжалигининг турли тармоқларида самарали меҳнат қилган. Хонадони нураб талабга жавоб бермай қолган. Ушбу хонадонда бўлган биринчи сектор раҳбари таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича топшириқ берди. 

Исмоилжон Жабборов ёлғиз ота. Ногиронлиги боис ишсиз. Ўғли Жаҳонгир жорий йилда мактабни тамомлади. Каталакдек хонадон қиш-қировли кунларга дош бера олмайди. Учрашув давомида фарзанди Жаҳонгир ишга жойланди, ҳовлиси таъмирлаб бериладиган бўлди. 

Маҳалла ҳудудидан ўтувчи 80 метр узунликдаги кўприкдан бир кунда минглаб йўловчи ўтади. Аммо ҳолати яроқсиз. Талабга жавоб берадиган иншоот қурилиши бўйича алоҳида йўл ҳаритаси ишлаб чиқилди Маҳаллий бюджетдан 2 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

Ҳудуд аҳолиси томорқачиликдан даромад олаётганлардан. Масалан, Исабоевлар оиласи миришкорлиги билан таҳсинга сазовор. Томорқасида парваришлаган анордан 20 миллион сўм даромад олганининг ўзиёқ фикримизга далилдир.

Шарҳлар

Раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

01.05.2024, 15:06

Андижон, Марҳамат ва Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Андижон туманига янги ҳоким тайинланди.Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович - Андижон тумани...
Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

10.08.2023, 20:43

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Андижонда қизлар ўртасида оммавий муштлашув бўлди (видео)

21.12.2022, 09:11

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, 7...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1