1

Келажак бизга ваъда қилаётган ғаройиб 10 та тематик хиёбон

ДУНЁ 21.01.2015, 17:34
Келажак бизга ваъда қилаётган ғаройиб 10 та тематик хиёбон

Замонавий дунё саргузашт изловчилар, иштиёққа бой ва ширинликларга “суяги йўқлар” учун катта ваъдалар бермоқда. Албатта, бу турдаги одамларни умумий бир нарса қизиқтиради. Ажабтовур тематик истироҳат боғлари! Уларнинг энг зўрлари яқин келажакда барпо этилади. Келинг, уларни кўриб чиқамиз., деб ёзади xabardor.uz

“Avatar Land” Орландо. АҚШ

“Уолт Дисней” компанияси раҳбари Роберт Игер томонидан 2011 йилда биринчи марта эълон қилинган “Аватарлар ери”да Жеймс Камероннинг дунёга машҳур фильми ва Пандорра сайёрасига ҳаёт баҳш этилади. “Дисней” боғнинг 2017 йилда очилиши ва дунё тарихида яратилган энг реалистик аниматроникларга эга бўлиши ҳақида жар солаяпти. 

Атлантис. Саня. Хитой

Ҳозирда Хитойнинг гўзал Ҳаинан оролида қурилиш ишлари олиб борилаётган учинчи Атлантис тематик боғи 2016 йилда очилиши режалаштирилган. Мазкур жанубий орол кўпинча Гавайи ва Дубайга қиёсланади ва албатта, истироҳат маскани ишга тушиши орқали ташриф буюрувчиларга унутилмас лаҳзаларни таклиф этади.

“Paramount Park” Кент. Буюк Британия

Охирги ўн йил ичида дунё бўйлаб анчагина Парамаунт боғлари бўлиши ҳақида эълон қилишган эди. Хитой, Корея, Дубай, Испания ва Японияда шундай боғлар очилиши интиқлик билан кутилди, аммо уларнинг ҳеч бири қурилмади. Охир оқибат, “Paramount” яхшигина манзил танлаб, Англиянинг Кент шаҳрида ўзининг хиёбони қураяпти. Ушбу боғ ҳақида аниқ маълумотлар кам, бироқ у 2020 йилги пасха тантаналарида ишга тушиши ва студия томонидан яратилган энг шов-шувли фильмлардан бири – “Юлдузлар йўли ва топшириқ”нинг ўзига хосликлари билан безатилиши тахмин қилинмоқда.

20 аср Фокс дунёси. Гентсинг. Малайзия

Ахийри, “20 аср Фокс” компанияси ўзининг тематик боғига эга бўлади. Албатта, Сиднейда компанияга тегишли кичкина студия боғи бор, лекин, айтишларича, бу лойиҳа Гентсинг тепаликларида қад кўтарадиган мисли кўрилмаган тоғ чўққиси устидаги дам олиш маскани бўлади. 2016 йилгача очилмаслиги таъкидланаётган бўлса-да, одамлар боғда “Музлик даври”, “Бегона йиртқичга қарши”, “Музейдаги тун” ҳамда “Маймунлар сайёраси” фильмлари билан боғлиқ аттракционлар бўлиши ҳақида тахминлар бор.

Dubai Parks & Resorts” Жебел Эли. Бирлашган Араб Амирликлари

Шубҳасиз, охирги йилларда Ер куррасидаги энг завқли манзиллардан бири Дубай бўлиб бормоқда. Дубай Паркс энд Резортс аслида учта махсус тематик парклари билан жамоатчилик эътиборини жалб қилмоқда. Улар “Еттинчи Леголэнд”, “Болливуд дунёси” ва бутунлай “Dreamworks” студиясига бағишланган “Motiongate Dubai” паркларидир. Бу кўнгилочар жойлари аслида катта мақсадларни олдига қўйган “Dubailand” лойиҳасининг бир қисми бўлган. Йирик лойиҳа ҳозирда қурилаётган 22та аттракционни ўз ичига олади. Аммо ташкилотчилар қарорларини бу учта боғ қуриш режаси билан ўзгартириб, алкогольтаъқиқланган ва оилабоп кўркам манзил барпо этишни ният қилдилар.

Шанхай Диснейлэнди. Хитой.

1955 йилда Анахэймда илк Диснейлэнд очилганидан бери деярли ҳар ўн йилда “Дисней” компанияси янгича тематик боғни ишга тушириб келади. Бу ўн йилликнинг шундай боғи Шанхай Диснейлэнди бўлади. Унда классик Дисней мўжизалари ва бироз Хитой эртакнамолиги уйғунлиги бўлиши унинг ғайриодатийлигини таъминлайди. Энг зўр янгилик шуки, у 2015 йилнинг декабрь ойидан дам олиш ниятидагиларга хизмат кўрсатиш эшикларини очади. 

IMG Саргузаштлар олами. Дубай. БАА

Хўш, бу паркнинг бошқаларидан фарқи нимада? Бу сайёрамиздаги энг улкан ичкаридаги тематик парк бўлади! “Саргузаштлар олами” аслида Дубайлэнд лойиҳасининг бир қисми бўлиб, унинг ичида “Cartoon Network” учун махус майдон ва “Marvel” комикслари ҳудуди ташкил этилади.

“Universal Studios” Москва. Россия

Яна бир бино ичкарисида жойлашган тематик боғ Москва Юниверсал Студиос 2012 йилдаги эълонга кўра 2018 йилда ўз фаолиятини бошлаши керак. Ажабланарлиси шуки, шундай катта мамлакатда замонавий тематик истироҳат маскани ўзида улканлик хусусиятларини деярли мужассамлаштирмайди. “Universal” Россияда қурилиш ишларини олиб бориш истагидаги кўп компаниялар ичида биринчи бўлди. Улар ичида “Dreamworks” ҳам бор эди. Хуллас, Юниверсал Студиоснинг муваффақиятли фаолияти туфайли энди Москвадан ташқари яна Санкт-Петербург ва Екатеринбург шаҳарларида ҳам шундай парклар яратилишига умид пайдо бўлмоқда. 

 “Universal Studios” Пекин. Хитой

Хитойнинг нафақат Диснейлэнд курортига, балки “Universal Studios” тематик боғига ҳам эга бўлиши кутилмоқда. 2019 йилда очилиши режалаштирилаётган парк 3,3 миллиард АҚШ долларига баҳоланиши кутилаяпти. Тематик боғлар ҳақидаги онлайн нашр берган маълумотларга кўра, у 1000 акр майдонда қад ростлайди ва Стивен Спилберг ғояси асосида лойиҳалаштирилади.

“Wanda Group” Хитой

Хитой бўйлаб ишга тушириладиган “Disney” ва “Universal Studios” парклари билан рақобатлашадиган миллий боғ бўлиши ҳайратланарли эмас. Ахир хитойликлардан буни кутса бўлади. Шанхай ғарбида, Дисней боғига жуда яқин манзилда “Wanda” боғи қурилмоқда Унинг қиймати 5,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Ҳа, анчайин жиддий рақобат бўлишига шубҳа йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1