1

Актёр Ҳошим Арслонов дубляж студиясини очди

МАДАНИЯТ 26.11.2019, 09:05
Актёр Ҳошим Арслонов дубляж студиясини очди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси Ҳошим Арслонов дубляж студиясини очди.

25 ноябрь куни Ўзбекистон халқ артисти, бетакрор актёр, дубляж дарғаларидан бири - Ҳожиакбар Нурматовнинг таваллуд айёми. Шу муносабат билан Ҳошим Арслонов Ҳожиакбар Нурматовни хотирлаш мақсадида "Зарафшон" ресторанидан ўрин олган дубляж студиясига таниқли санъаткорлар, хусусан, дубляж усталарини чорлади.

«Шундай бир даврлар бўлдики дубляж бизда санъат даражасига кўтарилди. Киночилар унга «дубляж санъатининг олтин даври» деб ном берган. Лекин кейинчалик телеведениеда тезкор дубляжга эҳтиёж ортиши, «Ўзбекфильмда»даги дубляж студияси оддий «қайта овозлаштириш студия»сига айланиб қолгани сабабли, бу санъат соҳаси ўз позицияларини бой бериб қўйди. Ўзбек синхрон дубляж санъатининг ёрқин ўтмиши ҳақида гўзал афсоналар қолди холос..Ваҳоланки буюк дубляж усталаридан сабоқ олган, «устоз кўрган» чиройли овоз соҳиблари, маҳоратли актёрларимиз ҳозир ҳам орамизда...Бу санъат уларнинг ижодида давомланиши керак эди..ва шундай бўлди ҳам. Ҳозиргина Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошимжон Арслоновнинг куни-кеча дубляж студияси ташкил этганликлари ҳақида хабар топдим. Кўнгилда ажиб бир орзулар бош кўтара бошлади. Ҳошимжон ака, Элёр ака, Афзал ака каби устоз актёрларимиз аллақачон бу соҳада ўз мактабларини очадиган фурсат етган эди. Мана шундай мактаблардан бири ва ниҳоят очилибди. Ҳошимжон Арслонов бу хайрли, керак амаллари билан дубляж санъатига бегона бўлмаган у, лекин баъзи сабаблар билан ундан узоқлашиб қолган Ёқуб Ахмедов, Ёдгор Саъдиев каби ҳамкасбларни ҳам бу ишга қайта жалб этадилар деб умид қиламан. Ҳошимжон ака, бошлаган хайрли ишингиз муборак бўлсин! Бу борада сизни қўллаб-қувватлашга тайёрман!», —  деб ёзади санъатшунос журналист Шоира Рауфбоева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1