Гавҳар Алимова энг муҳим масалада журналистлардан кўмак сўради

ЖАМИЯТ 27.11.2019, 07:50
Теглар: журналист, Гавҳар Алимова, хотин-қизлар
Гавҳар Алимова энг муҳим масалада журналистлардан кўмак сўради

 

Самарқанд вилояти матбуот уйида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда вилоят ҳамда барча туман ва шаҳарларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари фаолият кўрсатмоқда. Вилоят маркази давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда, шаҳар ва туман марказлари эса жамоатчилик асосида иш олиб бормоқда.

– Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда ташкил этилган марказларга 668 фуқародан мурожаат тушган, – дейди Г.Алимова. – Уларнинг 139 нафарига тиббий, 153 тасига психологик, 113 тасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. 66 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган, 46 нафар хотин-қизларга кредит олишларига амалий ёрдам кўрсатилган ва 100 дан ортиқ фуқароларга ижтимоий ёрдам берилган. Вилоят бўйича 287 та оилалар яраштирилган.

Йил бошидан буён вилоятда оилавий ажримлар 2889 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 267 тага камайган. Бироқ, Пахтачи, Жомбой, Булунғур туманларида бу кўрсаткич ошган. Шу билан бирга, ажрим ёқасига келиб қолган 1646 оиладан 1171 таси яраштирилди. Ноқонуний никоҳ асосида яшаётган 3274 та оиладан 3149 тасининг никоҳи расмийлаштирилган.

– Ажралишларга асосан оиладаги муҳитнинг ёмонлиги, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эр ёки хотиннинг хиёнати, қайнона-келин ўртасидаги келишмовчиликлар, шаръий никоҳлар, миграция масаласи, интернетдан мақсадсиз фойдаланиш, ёшларнинг оилага тайёр эмаслиги сабаб бўлмоқда, – деди Г.Алимова. – Умуман, жуда кўп масалаларни кенгроқ ёритиш ва бонг уриш лозим деб ўйлайман ва бу масалада сизлардан ёрдам сўрайман. Сабаби, вилоятда кўп салбий кўрсаткичлар пасайган бўлишига қарамай, хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқини билмай, нохуш вазиятларга дуч келаётгани жуда оғриқлидир. Матбуот анжумани давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга вилоят ҳокими ўринбосаридан жавоблар олди.

 

Шарҳлар

"Мақтайман 200 минг сўм берасиз, бўлмаса танқид қиламан..." Сурхондарёда "журналист" қўлга олинди (видео)

05.07.2022, 13:56

Сурхондарёда "сохта журналист” аниқланди. Бу ҳақда "Янги давр" дастурида хабар берилди. Маълум қилинишича, "журналист" ўзини Республикадаги етакчи телеканаллар мухбири сифатида таништириб шантаж йўли билан пул олиб...
Ички ишлар органлари журналист ва блогерларни киберҳужумлардан ҳимоя қила оладими? Мутассаддилар жавоб берди

10.08.2021, 17:38

Аввал маълум қилганимиздек, АОКАда ИИВ фаолияти очиқлиги ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли мазмундаги хабарлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Махсус мухбиримизнинг хабар беришича,  анжуман давомида "Ички...
ИИВ, Сенат, АОКА... Журналистни обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатлар ваколатли идоралар томонидан назоратга олинди

07.08.2021, 23:32

Аввал хабар қилганимиздек, "qalampir.uz" журналисти Феруза Нажмиддинованинг куни кеча “Tashkent City” ҳудудидаги ресторанлар Республика махсус комиссияси қарорини писанд қилмай, соат 20:00 дан кейин ҳам фаолият...
Журналист уни обрўсизлантирувчи видео тайёрлаганларни жазоланишини сўраб Тошкент шаҳар ИИББга арз қилди

07.08.2021, 22:16

Интернет тармоғида "qalampir.uz" журналисти Феруза Н.ни обрўсизлантирувчи видео тарқалди.  Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Феруза Н. унга туҳмат қилган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишни сўраб Тошкент...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1