АсосийJamiyat

Андижонда “юқоридагилар” орқали ер ажратиб бериш 16 500 АҚШ долларига баҳоланди

'Андижонда “юқоридагилар” орқали ер ажратиб бериш 16 500 АҚШ долларига баҳоланди'ning rasmi

 

Андижонда тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиб бериш эвазига 16 500 АҚШ долларини талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Н.С.дан юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳудудидан мебель ишлаб чиқариш ва иссиқхона қуриш учун 2 га ер ажратиб беришга кўмаклашиш эвазига 16 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Шундан М.А. 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар