“EVERGREEN AGRO” МЧЖдан давлат фойдасига жами 222.792.814 сўм солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ маълум қилди.
МИБнинг Яшнобод туман бўлими иш юритувидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 24.06.2019 йилдаги 4-1001-1919/8498-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “EVERGREEN AGRO” МЧЖдан давлат фойдасига жами 222.792.814 сўм солиқ қарздорлиги ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 23-моддасига асосан қўзғатилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 2019 йилда 6 ноябрдаги тўлов топшириқномасига асосан қарздорга тегишли мол мулкларига нисбатан банд солиниб, давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган жами 222.792.814 сўм солиқ қарзи ундирилди ва ижро иши юритиш тамомланди.