АсосийJamiyat

15 киши томонидан калтакланиш оқибатида вафот этган ўқитувчи ҳақида ХТВ маълумот берди

'15 киши томонидан калтакланиш оқибатида вафот этган ўқитувчи ҳақида ХТВ маълумот берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ёритилган “Самарқандлик ўқитувчи 15 киши томонидан калтакланиши оқибатида вафот этди” хабари тарқалган эди.

 darakchi.uz воқеага Бош прокуратура Матбуот хизмати ёрдамида аниқлик киритган эди.

Бу ҳодисага ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ушбу воқеа юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этгани ҳақида маълумот берган эдик.

Айни пайтда эса Халқ таълими вазирлиги  ушбу воқеа юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этди

 Маълум қилинишича, марҳум ўқитувчи И.М. Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 42-умумий ўрта таълим мактабида 2018 йилнинг 3 сентябридан буён ишлаб келган. У тарих фани бўйича рус синфларига дарс бериб, жорий йилнинг 14 октябридан бошлаб мактабга келмаган.

Мактаб раҳбарияти томонидан суриштирилганда И.М. соғлиги ёмонлиги, даволаниб, тиббий маълумотномалар билан мактабга қайтишини билдирган, аммо қайтмаган. Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Е.Шигай ўқитувчи И.М. билан қайта телефон орқали боғланганда эса у эндиликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эканлигини, мактабдан эса ишдан бўшашини билдирган. Шу боис ўқитувчига ажратилган дарс соатлари тарих фани ўқитувчилари Ғ.Вохидов ва Г.Саттороваларга юклатилган.

 

    Бошқа янгиликлар