АсосийDunyo

Қозоғистонда ходимлари пора олган амалдорлар истеъфога чиқарилади

'Қозоғистонда ходимлари пора олган амалдорлар истеъфога чиқарилади'ning rasmi

Қозоғистонда янги қонун қабул қилинди. Унга кўра амалдорларнинг ходимлари пора билан қўлга тушса, уларнинг ўзи ҳам истеъфога чиқарилади.  

Қозоғистонда амалдорларнинг қўли остидаги ходимлар пора билан қўлга тушса, амалдорлар истеъфога чиқишини назарда тутувчи қонун қабул қилинди.

Эндиликда сиёсий давлат хизматчилари, яъни вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятлар, Нур-Султон, Олмаота, Чимкент шаҳарлари ҳокимлари ва ҳоким ўринбосарлари, туманлар ҳокимлари қўли остидагилар порахўрлик билан қўлга тушган тақдирда истеъфога чиқишга мажбурлар”, - дея тушунтирган Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш хизмати раисининг ўринбосари Олжас Бектенов. 

Унинг сўзларига кўра, амалдор унинг қўли остидаги нисбатан айблов ҳукми ёки оқламайдиган асосларга кўра жиноий иш тўхтатилгандан сўнг 10 кун ўтиб истеъфога чиқишга мажбур бўлишади.

Бошқа янгиликлар