АсосийDunyo

Кичик самолёт қулаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

'Кичик самолёт қулаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди'ning rasmi

АҚШнинг Жанубий Дакота штатида енгил моторли самолёт қулаши натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди. Улар орасида ёш бола ҳам бор. Бу ҳақда "Известия" хабар берди.

Mаълум қилинишича, Pilatus PC-12 бортида 12 киши бўлган. Aйдаҳо штатидаги Aйдаҳо шаршарасига қараб йўл олган самолёт Чембрленнинг маҳаллий аэропортидан жўнаб кетганидан кўп ўтмай қулаган. Нашрнинг таъкидлашича, воқеа сабаби ноқулай об-ҳаво шароити бўлиши мумкин. Чунки ўша куни кучли бўрон ва қор кутилиши айтилган.

Самолёт қулаши пайтида тирик қолган йўловчилар энг яқин шифохонага ётқизилган. Аммо ҳозирча уларнинг саломатлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. 

Бошқа янгиликлар