АсосийJamiyat

Самарқандда МЧЖ раҳбари катта қарздорликдан қутулиш учун “ҳийла” қилди

'Самарқандда МЧЖ раҳбари катта қарздорликдан қутулиш учун “ҳийла” қилди'ning rasmi

Пастдарғомда солиқ тўловларидан қочиш мақсадида янги корхона ташкил қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “U.S.M.” МЧЖ раҳбари А.Г. 2018 йил давомида товарлар реализациясидан тушган 5,1 млрд. сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари жуда кўп миқдорда бузганлиги маълум бўлди.

У товар айланмасини яшириш мақсадида корхонани ўзи томонидан янги ташкил этилган “W.E.C.” МЧЖ таркибига қўшиб, 849,7 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар