1

“Википедиа” ўрнига “Буюк Россия Энциклопедияси”ни яратиш таклиф қилинмоқда

ДУНЁ 03.12.2019, 11:10
Теглар: Путин, Буюк Россия Энциклопедияси
“Википедиа” ўрнига “Буюк Россия Энциклопедияси”ни яратиш таклиф қилинмоқда

Ўтган ойда Россия Президенти Владимир Путин онлайн энциклопедия ҳисобланувчи “Википедиa”ни ишончсиз деб атаган ва унинг ўрнини босадиган бошқа онлайн энциклопедия яратиш кераклигини таклиф қилганди. Бу ҳақда reuters.comга таяниб хабар берилди.

«Бу,  замонавий шаклда тақдим этиладиган ишончли маълумотлар базаси бўлади»,  деб айтган Россия Президенти.

Эндиликда Россия ўзининг миллий энциклопедияси учун янги веб-сайт яратмоқчи.  Ҳукумат қарорида айтилишича, бу орқали одамлар «илмий тасдиқланган билим манбалари асосида доимий равишда янгиланиб турадиган ишончли маълумотларни» топишлари мумкин бўлади.

2015 йилда Россия гиёҳванд моддалар билан боғлиқ сайтларни таъқиқловчи қонунчиликка биноан “Википедиа”нинг рус тилидаги версиясини блоклаган эди. Чунки унда наша ўсимлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган.

21 ноябрь куни ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра,  янги русча портал учун 2 миллиард рубль (31 миллион доллар) миқдорида маблағ сарфланади. Шунингдек, ҳукумат қарорида қайд этилишича,  “Буюк Россия Энциклопедияси” учун миллий илмий-тадқиқот маркази ҳам ташкил қилинади.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Зеленский Путиннинг тириклигига шубҳа билдирди

21.01.2023, 11:15

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан музокара қилишдан бош тортди, чунки у Россия Федерацияси раҳбари тирик эканлигига ишончи комил эмас. Зеленский бу...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
“Бемаъни тузоқ", у “янги тажовуз тўлқини"га тайёрланмоқда". Зеленский Путиннинг Рождество сулҳини рад этди

06.01.2023, 10:59

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путиннинг Рождество сулҳ ҳақидаги таклифига муносабат билдирди. Украина раҳбарининг фикрича, Россия шу баҳона билан Украина ва Европага қарши...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1