Божхона ходимига аёл киши томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги "Чумчуқлижар" чегара божхона постида 1963 йилда туғилган тадбиркор аёл Ф.К. хизматни ўтаб келаётган божхона инспектори Л.Х.га қаршилик кўрсатган. Шунингдек, уни ҳақорат қилиб, бош қисми ва юзига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани прокуратураси томонидан Ф.К.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.