АсосийDunyo

Саудия Қиролининг акаси вафот этди

'Саудия Қиролининг акаси вафот этди'ning rasmi

Саудия Арабистони шаҳзодаси Мутаиб бин Абдулазиз ас-Сауд вафот этди, деб хабар бермоқда Қироллик матбуот агентлиги. Бу ҳақда таржимон.уз хабар бермоқда. 

Шаҳзода Мутаиб 1931-йилда Риёдда туғилган. У қироллик оиласининг катта аъзоси ва ҳозирги қирол Салмоннинг акаси эди. У 1958-йилдан 1961-йилгача Макка вилояти губернатори бўлган ва шундан кейин бир қанча маъмурий лавозимларни ишлаган. Жумладан, Шаҳзода Мутаиб 1980-йилда шаҳар ва қишлоқ ишлари вазири этиб тайинланди ва бу лавозимда 2009-йилгача фаолият олиб борди.

Қироллик матбуот агентлиги хабар беришича, унинг жанозаси сешанба куни, яъни бугун Маккадаги Масжид ал-Харамда бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар