- ... Унга Москва консерваториясига бориб, опера йўналишида таҳсил олиш зарурлигини, кейинчалик Италияда амалиёт ўташи мумкинлигини, мақом эса санъат соҳасида келажаксиз йўл эканлигини уқтиришганди. Лекин у: “Узр, мен учун бошқа танлов йўқ, мен мақом йўналишидан воз кечолмайман, у менинг муҳаббатим”, деб қатъиян жавоб берди.
- ...“Фестиваль бошланишидан олдин турмуш ўртоғим ва қариндошларим автоҳалокатга дуч келишди. У оғир ҳолатда шифохонада эди. Асабларим жуда чарчаган, боз устига, ўзимни роса ёмон ҳис қилардим: ошқозон оғриғи азият берарди, - дея эслади у ўша кунларни.
- ... У илк бор 1994 йил Францияга ва 1997 йил Германияга бориб, мақом сеҳрини, жозибасини намойиш этди. Европаликлар мақомга мафтун бўлишди.
Таниқлисанъаткор, сеҳрли овоз соҳибаси, буюк маънавий-мусиқий меросимиз — мақом санъатининг тарғиботчиси, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Муножот Йўлчиеванинг ижодий йўли ҳақида “Даракчи”нинг 49-сонидаги “Оламни забт этган Муножотнинг муножоти” мақоласида ўқишингиз мумкин.