1

Хитойнинг уйғур мусулмонларга қилган тазйиқи қораланди

ДУНЁ 04.12.2019, 13:43
Теглар: Хитой, уйғур, мусулмон
Хитойнинг уйғур мусулмонларга қилган тазйиқи қораланди

3-декабрда АҚШ Конгреси Хитойнинг Шинжон вилоятидаги мусулмонларга нисбатан оммавий ва шафқатсиз тазйиқ ўтказганини қоралаб, бу зулми учун Хитой ҳукуматига босим ўтказишга қаратилган қонунни қабул қилди. Бу ҳақда arabnews.comга таяниб хабар берилди.

Конгреснинг вакиллар палатаси “Уйғурларнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунни тасдиқлаш учун 407-1 ҳисобида овоз берди. Ушбу қонун 1 миллиондан ортиқ уйғурлар,  қозоқлар ва бошқа миллатга мансуб мусулмонларни “қайта тарбиялаш” лагерларида ушлаб турилишини қоралайди.  Улар бу ерда “сиёсий тарбия”,  калтаклаш ва оч қолиш,  шунингдек,  диний ҳамда тил эркинлигини инкор этиш каби қийноқларга солинмоқда.

«Хитой ҳукумати Шинжонда уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликнинг этник ва маданий ўзига хослигини мунтазам равишда йўқ қилиш учун иш олиб бормоқда. Бугун Конгрес Хитойлик амалдорларни инсон ҳуқуқларининг қўпол ва доимий равишда бузилиши учун жавобгарликка тортишда яна бир муҳим қадам ташлади»,  деди ушбу қонунни қўллаб-қувватловчи сенатор Марко Рубио.

Шарҳлар

⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Ёқутистонда -61, Хитойда -48, Шотландия водийсида илк бор -15, АҚШда қор бўронлари ва музлаб қолган Москва... Дунё ғайритабиий совуқдан азият чекмоқда

14.12.2022, 10:23

Россия ҳудудига, хусусан, Шарқ минтақаларида ғайритабиий совуқлар яқинлашмоқда. Шунингдек, Хитой, АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатлар аҳолиси нолдан паст ҳароратдан азият чекади. Бу ҳақда "24-канал"...
Хитой ТИВ вакили АҚШнинг еттита давлатни босиб олиш ҳақидаги режасини эълон қилди. У қайси давлатлар? (видео)

12.10.2022, 11:42

Пекин Вашингтонга беш йил ичида етти давлатни босиб олиш режасини эслатди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг 20 йил...
Хитойнинг энг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳрида локдаун эълон қилинди

01.09.2022, 13:07

Хитойнинг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳри COVID-19 эпидемиясининг маркази деб эълон қилинди. Маълумотларига кўра, шаҳарда карантин жорий қилинган.Кечки соат олтидан кейин Чэнду кўчаларида комендантлик соати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1