Тошкентда Ўзбекистон-Россия кинофоруми бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 05.12.2019, 18:15
Тошкентда Ўзбекистон-Россия кинофоруми бўлиб ўтди

5 декабрь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига қарашли “Медиа-Холл”да  Ўзбекистон-Россия кинофоруми ўтказилди. 

“Ўзбекккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан ўтказилган ушбу анжуманда тегишли вазирлик ва идоралар, ўзбекистонлик ва россиялик кинематография ташкилотлари раҳбарлари, таниқли санъат усталари, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари, журналист ва блогерлар иштирок этишди. 

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдуҳакимов, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директори Ф.Абдухолиқов, Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари Павел Степанов, СТВ телекомпанияси раҳбари, кинопродюсер Сергей Сельянов, Бутун Россия давлат кинематография институти ректори Владимир Малишев, “Союзмультфильм” студияси директори Борис Машковцев ва бошқалар сўзга чиқиб, кейинги пайтларда Ўзбекистон ва Россия ўртасида маданий ҳамкорлик борасидаги ишлар қамрови кенгайиб бораётганини қайд этдилар. 

Таъкидланганидек, кейинги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда улкан ўзгаришлар  юз бермоқда. Бундай жараёнлар мамлакатимизнинг хорижий мамлакатлар, хусусида Россия билан алоқаларида ҳам яққол ўз аксини топмоқда. Шу йилнинг октябрь ойида  Россиянинг Москва ва Қозон  шаҳарларида ўзбек киноси кунларини  ўтказилди. Ҳафталик давомида 10 та бадиий, 4 та ҳужжатли фильм намойиш этилди. 

Кинофорумда Россия ва Ўзбекистон кино усталари томонидан амалга оширилаётган бир қатор янги кино лойиҳалари ҳақида сўз юритилди. Масалан, яқинда Россиянинг СТВ кинокомпанияси томонидан Ўзбекистон ҳудудида “Кичкина мук” эртак-фильми суратга олинади. Шунингдек, юртимизда “Жаноб Нокаут” фильмини суратга олиш ишлари тез кунларда бошланиши мумкин. Россиялик ўзбек актёри ва режиссёри Фарҳод Маҳмудов ҳам Бухорода “Парилар ҳадяси” деб номланган бадиий фильмни суратга олиш ниятида. 

Ўзбек киноусталари ҳам ўз навбатида Россия ҳудудида, россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда бир қатор фильмларни суратга олишни режалаштиришган. Жумладан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Россиянинг "Марс Медиа" кинокомпанияси билан "Тошкент-66" фильмини, "СТАР-Т" кинокомпанияси билан "Нон шаҳри" телесериалини суратга олиш бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда. “Союзмультфильм” студияси ўзбекистонлик ҳамкасблар билан бирга Хўжа Насриддиннинг саргузаштлари ҳақидаги мультисериални суратга олиш бўйича иш олиб бормоқда. Томошабинларнинг катта олқишларига сазовор бўлган “Барон” фильмининг давоми сифатида “Барон-2: қайтиш” фильми ҳам россиялик киноижодкорлар билан ҳамкорликда суратга олинади. 

 

 

Кинофорум доирасида ўзбекистонлик саккиз нафар ёш истеъдод эгаларининг Бутунроссия кинематография институтида таҳсил олиши юзасида мемонардум имзоланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1