1

Россия Болгария элчисини нега мамлакатидан чиқариб юборди?

ДУНЁ 06.12.2019, 13:00
Россия Болгария элчисини нега мамлакатидан чиқариб юборди?

Россия 5 декабрь пайшанба куни Болгария элчиси Атанас Крастинни мамлакатдан чиқариб юбораётганини маълум қилди. Бу октябрда россиялик дипломат жосусликда гумон қилиниб Болгариядан чиқариб юборилишига жавоб тариқасида амалга оширилган, дея хабар бермоқда таржимон.уз.  arabnews.comга таянган ҳолда.

«Бу қадам Болгария расмийларининг октябрь ойида россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорига жавоб чорасидир»,  дейилади Россия ТИВ баёнотида. Аммо бу ҳақда батафсил маълумот берилмаган.

Ҳозирда НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо бўлган Болгария илгари Совет Иттифоқи таркибида эди. Аммо, айни пайтда Россия-Болгария муносабатлари яхши эмас.

Икки давлат ўртасидаги зиддиятлар сентябрь ойида Болгария суди Россия қўллаб-қувватлайдиган Николай Малиновни жосусликда айблагани сабабли авж олди.

Собиқ депутат Малинов Болгариядаги энг йирик Россия қарамоғидаги нодавлат ташкилот – «Русофили»ни бошқаради. Ҳатто, Россия президенти Владимир Путин Малиновни давлат мукофоти билан ҳам тақдирлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1