Ўзининг кўп йиллик фаолияти давомида машхур хонанда Goodbye my Love, Goodbye, Forever and Ever, From Souvenirs to Souvenirs, My Only Fascination кўплаб дунёга машхур бўла олган хит қўшиқларини яратган. Афсуски шу йилнинг, 25 январдан 26 январга ўтар кечаси куни Демис Руссос Афина шаҳрида 68 ёшида вафот этди. Унинг ўлими сабаблари аниқ эмас. Бироқ айтиш лозимки, у умрининг охирги йилларида Греция ва Францияда яшаган.
Демис Руссос 1946 йилнинг 15 июнида Грецияда дунёга келган. Унинг ҳақиқий исми Артемиос Вентурис Руссос. Отаси классик гитарада ажойиб куйларни ижро эта олган, онаси эса қўшиқчи бўлган. Мусиқий мактабда ўқиб юрган чоғларидаёқ Демис бир қатор мусиқа асбобларини чалишни билган. Улар орасида гитара, контрабас, орган, пианино ва бошқалар бор. Ўз ижодий фаолиятини 1960 йилларда Aphrodite's Child гуруҳи таркибида бошлаган. 1980 йилларда яккахон хонанда сифатида танилган.
У семизлик касаллигидан азият чекарди. 1980 йили унинг оғирлиги 147 килограммни ташкил этган. Шу кунгача у кўплаб пархез турларини қўллаб кўрган, аммо улар хонандага наф бермаган. Демис Руссос ҳаёти давомида уч бор уйланган. Ана шу турмушларидан унинг Эмили исмли қизи ва Сирилл исмли ўғли бор.





