1

Самолёт қулаши натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг дафн маросими бўлиб ўтди

ДУНЁ 08.12.2019, 17:57
Теглар: авиаҳалокат, марҳум
Самолёт қулаши натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг дафн маросими бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, Канадада 27 ноябрь куни енгил моторли шахсий самолёт қулаши натижасида асли ўзбекистонлик бўлган Отабек Облоқулов ва Бобомурод Набиев, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (жами етти киши) ҳалок бўлган эди. Улар дам олиш учун Онтарионинг Маркхем шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон учаётган бўлган.

Отабек ва Бобомуроднинг оиласи уларни Канадада дафн қилишга қарор қилган. Лекин Бобомуроднинг турмуш ўртоғининг ота-онаси ёлғиз қизини она юртига олиб кетиб, дафн қилиш ниятида. Шу сабабли отасининг тез орада Торонтога етиб келиши кутилмоқда.

6 декабрь, жума куни Торонто яқинидаги Скарборо шаҳридаги «Абу Бакр Сиддиқия» масжидида юзлаб ўзбекистонликлар ва бошқа мусулмонлар иштирокида 7 марҳумнинг жаноза намози ўқилган. Унда қатнашиш учун ўзбекистонликлар Американинг Хьюстон ва Чикаго каби шаҳарларидан ҳам етиб келган.

Намоздан сўнг 6 та тобут солинган автомашиналар юздан ортиқ киши кузатувида 25 километр шимолда жойлашган Ричмонд Ҳилл яқинидаги мусулмонлар қабристонига олиб борилган.

Жасадлар олти киши учун қазилган битта қабрга дафн қилинди. Биринчи марҳум Отабек Облоқулов қабрга қўйилган. Унинг ёнига 15 ва 5 ёшли ўғиллари, қизи ва турмуш ўртоғи, ундан кейин Бобомурод Набиевнинг жасади қўйилган.

Қайд этилишича, ҳалокат ноқулай об-ҳаво сабабли юз берганми, техник носозлик сабаблими ёки инсон омилиданми — ҳозирча номаълум. Буни аниқлаш учун самолётнинг ҳамма бўлаклари Канада авиация хавфсизлик кенгаши томонидан олиб кетилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1