1

Қашқадарёда уйининг турнигига ўзини осган 17 ёшли йигит ҳақида расмий маълумот берилди

ЖАМИЯТ 10.12.2019, 15:10
Теглар: Қашқадарё, йигит, турник
Қашқадарёда уйининг турнигига ўзини осган 17 ёшли йигит ҳақида расмий маълумот берилди

Аввал хабар берганимиздек, 6 декабрь куни эрта тонгда 17 ёшли Б.Н. Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Бойғунди маҳалласида ўз уйининг ҳовлисида осилган ҳолда топилган.

Ушбу мудҳиш воқеа бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ расмий маълумот тақдим этди.

Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам, 2019 йилнинг 6 декабрь куни соат 06:15 ларда Косон тумани, “Бойғунди” маҳалласида яшаган вояга етмаган Б.Н яшаш ҳовлисига ўрнатилган темир турникка ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган. 

Мазкур ҳолатни унинг акаси Ж.Н. кўриб қолиб, сиртмоқни кесиб, Б.Н.ни Косон тумани Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига олиб борган. Шифокорлар вояга етмаган Б.Н. вафот этганлигини қайд этишган.

Ҳодиса жойидан Б.Н. ўзини осиш учун фойдаланган, узунлиги 1 метр бўлган синтетик матодан тўқилган аёллар бош рўмоли далилий ашё сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Вояга етмаган Б.Н.нинг ўз жонига қасд қилиши ҳодисаси юзасидан унинг ота-онаси билан суҳбатлашилганда, марҳум Б.Н. мактабда аъло баҳоларга ўқиганлигини, ёшлигидан ички ишлар органларида хизмат қилиш орзусида бўлганлигини, лекин вояга етмаган Б.Н.нинг ўз жонига қасд қилиб вафот этиши, ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган, унинг отаси Ғ.А. ва бошқа яқин қариндошлари томонидан эътироз билдирилмаган.     

Ҳодиса юзасидан Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Қашқадарёда яширин цех борлиги аниқланди

22.04.2024, 16:38

Қашқадарёдаги алкагол маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.  Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув...
Қашқадарёда шифокор калтакланди

20.04.2024, 21:28

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро фарзанди вафот этганини айтган шифокорни урди. Бу ҳақда “Millar” кўрсатувида маълум қилинди.Видеода айтилишича, 2 ёшли бола дивандан йиқилиб тушиб, Шаҳрисабз шаҳри болалар...
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик тендерни ноқонуний ютгани аниқланди

29.11.2022, 18:48

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда 3 кунлик фирма жами 2.601.000.000 сўмлик иссиқхоналар ўрнатишни ютиб олди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Монополияга қарши курашиш қўмитаси муносабат билдирди. Маълум қилинишича,...
Қашқадарёда кадастр ходимлари 10 ой ичида 1600 дан зиёд ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашди

14.11.2022, 09:45

Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан ўтган 10 ой вақт давомида 1 656 та ҳолатда 1 647,1 гектар ер майдони...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1