Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 29-30 январ кунлари Ёшлар маданияти ва санъат маркази томонидан ташкил этилаётган “Йил қўшиғи-2014” гала концерти бўлиб ўтади.
Эртага гала-концертнинг биринчи куни. Тадбирга тайёргарлик ва унинг ўтиш жараёнлари ҳақидаги энг сўнгги янгиликлар ва эксклюзив репортажлар, концерт иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари билан “Менинг юртим” телеканали орқали танишиб бориш имкониятига эгасиз.
Ким йил хонандаси бўлади? Қайси ижодкор энг кучли? Шу каби саволларга айнан MY5 орқали эфирга узатиладиган ахборот дастурларида жавоб топасиз.





