Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.
Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К. 1973 йилда туғилган У.Қ. билан маст ҳолда ўзаро жанжаллашиб қолади ва натажада Д.К. У.Қ.ни кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказади. У.Қ. касалхонага ётқизилган ва Д.К. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар берди ИИВ Матбуот хизмати.