Косон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Н.Б. 4 декабрь, чоршанба куни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда баъзи маълумотларда қизнинг ёнидан хайрлашув мактуби ҳам чиққани айтилмоқда. Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармасининг маълум қилишича, айни пайтда бу таҳминлар бўйича ўрганиш олиб борилмоқда
"Косон туман халқ таълими бўлимига қарашли 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси 4 декабрь куни ўз жонига қасд қилган, ўқувчи қизнинг сумкасидан дори ва видовлашув мактуби топилганлиги маълумоти вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда", — дейилади расмий хабарда.