АсосийJinoyat

Қуюшқондан чиққан синфдошларга жиноий иш қўзғатилди

'Қуюшқондан чиққан синфдошларга жиноий иш қўзғатилди'ning rasmi

Арнасой туманининг «Зарафшон» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи синфдошлар А.П. ва У.Қ. ичкилик ортидан аввал зўравонга, кейин жабрланувчига айланди.

Ҳаммаси маст синфдошларнинг шу қишлоқда истиқомат қилувчи Х.Ж.ни уларнинг олдига тез етиб келишини талаб қилишларидан бошланди

Х.Ж. чақириққа эътибор қилмади. Синфдошлар эса катталарнинг гапига кирмайдиган йигитчани сўкиб, ҳақорат қила бошлашди. Аччиқланган Х.Ж. шу атрофдаги тураржойдан ошхона пичоғини олиб чиқди ва оғзи шалоқ синфдошлардан бирининг чап биқинига икки марта, бошқасининг елкасига бир марта тиғ урди.

Жабрланувчилар туман тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.     

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар