1

“Акмал ва Актам акалар кўрпа ичига тўн билан кириб ётганларнинг муаммосини тушунармикан?!” Қашқадарёликлар номзодлардан хавотирда

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 09:57
Теглар: Қашқадарё, Номзод, Акмал, Актам
“Акмал ва Актам акалар кўрпа ичига тўн билан кириб ётганларнинг муаммосини тушунармикан?!” Қашқадарёликлар номзодлардан хавотирда

“KESHNEWS” ўз саҳифасида воҳаликларни ташвишга солаётган айни пайтдаги масалани билдирди:

“Сиёсат қизиқ жараёнда! Исталган одамни "ақлли" қилиб қўяди. Сиёсатчининг сўзлари муҳокама қилинади, лекин лой кечиб юрган қашқадарёликка city’лар ҳақида эртаклар тўқилади.

Сайловолди мунозара ва учрашувларда сўзга чиққан, касби аслида "долларчи" бўлган йигитча ҳам ақлли-ақлли гапларни гапирвораркан. Қойил қолмай илож йўқ.

Халқ ақлли, пафосларга тўлган сўзларга энди ишонмайди. У олдида турган номзодга аниқ савол қўйиши, масалани ҳал қилишга кучи етишига ишонган номзодгагина овоз бериши лозим.

Қашқадарёликлар тақдирини 10 кундан кейин ўзидан 5 йилга узоқлашадиган одамга топширмаслиги лозим. Акмал ака қашқадарёдан сайланмасин, Актам ака деҳқонободликларга ишонмасин. Қашқадарёлик бугун кейинги 5 йилда халқ муаммоси билан ёнида бўладиган номзодга овоз берсин! 

Дардимизга шерик бўладиган, оддий одамлар сўрашга ботинолмаган саволларни ҳокимдан талаб қиладиган, депутатлик сўровини ҳисобот учун эмас, сайлаган инсоннинг манфаати учун юборадиган номзодга берайлик.

Актам ака (Ҳайитов), Акмал ака (Саидов) ва бошқалар ўзларининг прописка қилинган жойлари бўйича сайловларда иштирок этсалар яхши бўларди. Ўшанда Қашқадарёда бизнинг муаммоларни тушунадиган, ўз бошидан ўтказган Улуғбеклар, Валишерлар сайланган бўлар эди. Энди буни ўзгартириб бўлмайди. 

Акмал Саидовни билмадигу, Актам Ҳайитов Қашқадарёда туғилган. Лекин уларнинг номзодлари Қашқадарёдан кўрсатилиши тўғри эмас. Сабаби улар муаммоларимизни тушунишмайди. Тошкентдай катта шаҳарда иссиққина уйда ёки кабинетда ўтириб, кечаси совуқдан қотиб қолмаслик учун ўтин қидирган, кундузлари пропан заправкада газ балонини тўлдириш учун навбат кутган одамнинг муаммоси ҳақида бош қотиришларига ишонмаймиз.

Бир неча километрдан эшакда сув ташиб келмаган, иссиқ жой деб ота-она ва қизу ўғил фарзандлар бир хонага тиқилиб ётмаган, бензину газга кунлаб очеред кутмаган номзод бизни тушунишига ишонмаймиз”, — дейилади Ҳаёлпараст_Теша_бобо фикрларидан рукни остида.

Шарҳлар

Қашқадарёда яширин цех борлиги аниқланди

22.04.2024, 16:38

Қашқадарёдаги алкагол маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.  Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув...
Қашқадарёда шифокор калтакланди

20.04.2024, 21:28

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро фарзанди вафот этганини айтган шифокорни урди. Бу ҳақда “Millar” кўрсатувида маълум қилинди.Видеода айтилишича, 2 ёшли бола дивандан йиқилиб тушиб, Шаҳрисабз шаҳри болалар...
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик тендерни ноқонуний ютгани аниқланди

29.11.2022, 18:48

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда 3 кунлик фирма жами 2.601.000.000 сўмлик иссиқхоналар ўрнатишни ютиб олди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Монополияга қарши курашиш қўмитаси муносабат билдирди. Маълум қилинишича,...
Қашқадарёда кадастр ходимлари 10 ой ичида 1600 дан зиёд ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашди

14.11.2022, 09:45

Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан ўтган 10 ой вақт давомида 1 656 та ҳолатда 1 647,1 гектар ер майдони...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1