1

Қирғизларнинг калтакланишидан Ташқи ишлар вазирлиги норози

ДУНЁ 18.12.2019, 15:05
Қирғизларнинг калтакланишидан Ташқи ишлар вазирлиги норози

Хабаровскда Қирғизистон фуқароларини калтаклаш фактлари бўйича Россия элчихонасининг маслаҳатчи-элчиси Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида қирғизистонликлар томони кескин норозилик билдирди. Ташқи ишлар вазирлигининг ишончи комилки, ҳуқуқ-тартибот идораларининг бундай хатти-ҳаракатлари ноқонуний бўлган ва цензурасиз сўкинишлар билан бирга, ҳаддан ташқари жисмоний куч ишлатиб, ўз ваколатларини суистъемол қилган.

«Қирғизистон томони воқеани ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга ва ваколатини суиистеъмол қилганларга нисбатан қарши кескин чоралар кўришга чақирди», дейилади ТИВ хабарида.

Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси вакили бу ҳолат номақбуллигини айтиб, ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш очилганини ва тергов олиб борилаётгани хақида маълум қилди. Россия дипломати ушбу масала уларнинг шахсий назорати остига олинганига ва Россия Федерациясининг ваколатли органларидан маълумот олиниши биланоқ, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига қўшимча маълумот берилишини айтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1