АсосийShou-biznes

Ал-Амират шаҳрида “Сурхон” гуруҳи ўзбекча куйлашди!

Шу кунларда Уммон султонлигининг Ал-Амират шаҳрида “Масқад фестивали”нинг 25 йиллик юбилей тадбири ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон номидан фольклор йўналишда ижод қилувчи “Сурхон” гуруҳи фаол иштирокчилардан саналади.

Куни-кеча бўлиб ўтган концерт дастурида гуруҳ йигитлари миллий қўшиқларимизни маромга етказиб ижро этдилар. Шунингдек, ўзбек миллий урф-одатлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Қайд этиш ўринлики, “Масқад фестивали”да Франция, Хитой, Туркия, Тайланд, Миср, Ҳиндистон, Танзания, Эрон, Марокаш каби мамлакатларидан ҳам вакиллар иштирок этишмоқда.

Фестивал 1 ой давом этиши режалаштирилган. “Сурхон”чилар darakchi.uz сайтига берган интервюсида 6 феврал санасида Она юртимизга қайтиб келишлари ҳақида маълумот беришди

    Бошқа янгиликлар