АсосийJamiyat

ХТБ Ангордаги мактаб директори математика ўқитувчисидан ишдан бўшатмаслик учун 2 млн. сўм талаб қилганини тасдиқлади

'ХТБ Ангордаги мактаб директори математика ўқитувчисидан ишдан бўшатмаслик учун 2 млн. сўм талаб қилганини тасдиқлади'ning rasmi

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори О.Х. ўқитувчи Н.Й.ни ушбу мактабдан ишдан бўшатмаслик эвазига таъмагирлик йўли билан 2 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Мазкур ҳолатга нисбатан Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармасининг муносабати тақдим этилди.

Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 11 декабрь куни Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 26-сонли мактаб директори О.Н мактабнинг математика фани ўқитувчисидан пора олаётган вақтда Ангор туман прокуратураси қошидаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган. 

Унга нисбатанЎзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-модда 1-қисми билан қайд этилган жиноятни содир этганлиги учун жиноят иши очилиб, мазкур ҳолат юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

«Вилоят халқ таълими бошқармасида мазкур ҳолат муҳокамаси ва шу каби жиноятларнинг олдини олишга қаратилган бошқарма раҳбарияти ва барча ходимлари ҳамда туман-шаҳар халқ таълими бўлими раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Шунингдек йиғилишда бу каби иллатларни кескин бартараф этиш билан бир қаторда, келгусида содир этилишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбир белгилаш, соҳа ҳодимлари ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича топшириқлар берилди», — дейилади расмий муносабатда.

Бошқа янгиликлар