АсосийDunyo

Иқлим ўзгаришидан Мисрдаги қадимий ёдгорликлар ҳам зарар кўрмоқда

'Иқлим ўзгаришидан Мисрдаги қадимий ёдгорликлар ҳам зарар кўрмоқда'ning rasmi

Мисрдаги Карнак шаҳрида жойлашган мақбарада ишлайдиган мутахассис Абдулҳаким Элбадри иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган юқори ҳарорат,  шунингдек,  “ёввойи” об-ҳаво,  айниқса кучли ёмғир ва сел тошқинининг қадимий обидаларга таъсири тобора кучайиб бораётганини айтган. Бу ҳақда таржимон.уз хабар бермоқда.

«Иқлимий ўзгаришлар ёдгорликларга сезиларли даражада таъсир этмоқда.  Юқори ҳарорат ва намлик натижасида археологик тошларнинг ранги ўзгариб кетди. Сиз Луксордаги ҳар бир археологик жойда ўзгаришларнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин»,  деди Элбадри.

Пирамидалар ва Сфинксдан тортиб Қаитбай қалъаси ва Ўрта eр денгизи яқинидаги қадимги Рим амфитеатрига қадар бўлган мамлакатнинг тарихий жойлари об-ҳаво ва тобора кўтарилаётган денгиз сатҳи сабаб хавф остида қолмоқда.

«Мен ўйлашимча, иқлим ўзгариши сабабли 100 йилдан кейин барча қадимий обидалар йўқ бўлиб кетади»,  дейди Мисршунос олим Заҳи Ховас.  У Миср ва Eвропа Иттифоқи иқлим ўзгаришини ёдгорликларга таъсирини камайтириш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар