АсосийShou-biznes

“АЖОЙИБ ХАЁЛПАРАСТ” 38 ЙИЛДАН СЎНГ

“Ажойиб хаёлпараст” фильми деганда кўз олдимизга серташвиш, содда, ўжар, романтик қишлоқ ҳакими  Ҳасан гавдаланади. Бахтиёр Ихтиёровнинг қаҳрамони рафиқасини шу қадар севадики, бутун дунё бойлигини унинг оёқлари остига ташлашга ҳам тайёр. Ҳасаннинг соддалиги, беғуборлиги, рафиқасига бўлган самимий ва чин муҳаббати, ва бойиб кетиш йўлидаги соддадилларча уриниши Бахтиёр Ихтиёров талқинида ўта табиий ишонарли очиб берилган. Ушбу картина суратга олинганига салкам қирқ йил бўлсада, ҳамон мухлислар севиб томоша қилишади, фильмдаги воқеаларни табассум билан эслашади...

“ЧАЙКА” АВТОМОБИЛИ ВА ҚОРА МУШУК ҲАҚИДА

Бахтиёр Ихтиёров, Ўзбекистон халқ артисти:

Фильмдаги Ҳасан образи ўзимга жуда ёққан. У чумолига ҳам озор бермайдиган, оқкўнгил инсон. Нима қилсин, бечора... Уни муҳаббат шунақа телба кўйга солган-да.  Ён-атрофга қараб, ўртоқлари хотинига истаган нарсасини олиб бераётганини кўради ва нега мен олиб бера олмайман, деб ўйлайди. Мен ҳали уларга кўрсатиб қўяман, деб аҳд қилган оддий, содда йигит у.  Асли касби шифокор, агар шу соҳада ишласа, ишлари юришиб кетиши мумкин лекин у пуч ва хом хаёлларга берилиб юраверади.  Бу фильмдаги бирорта кадр менда қийинчилик туғидирмаган. Фақат қора мушукни қувиб юрадиган ҳолатимни айтмаса (кулади).  Сабаби...

Интервьюни тўлиқ ҳолда "Даракчи" газетасининг 5-сонида ўқишингиз мумкин.

Обуна индекси 424

    Бошқа янгиликлар