АсосийShou-biznes

Иброҳим Тотлисас: “Бу бизнинг сўнгги суратларимиз бўлиши мумкин”

Машхур турк қўшиқчиси Иброҳим Тотлисас айни кунларда АҚШнинг Маями штатига жарроҳлик амалиёти учун жўнаб кетди, деб ёзади туркиянинг Hürriyet  газетаси.

2011 йили унинг миясига номаълум шахс томонидан узилган ўқ туфайли қўшиқчи танасининг тепа чап қисми фалаж бўлиб қолган. Шу сабаб ҳам у шифокорлар томонидан тавсия қилинган маҳсус жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказишига тўғри келади. Бироқ ушбу жарроҳлик амалиётининг қай тарзда якунланишини ҳеч ким билмайди. 

Аэропортга уни кузатгани собиқ турмуш ўртоғи Айшегюль Йилдиз ва қизалоғи Элиф Ада, ўғли Идо, қўшиқчи Дамет Акалин, дўсти актёр Айдемир Акбашлар чиқишди.

Кетиш олдидан у қўлига қизалоғини оларкан, оммавий ахборот воситалари ходимларига уларни биргаликда суратга олишга “бу бизнинг сўнгги суратларимиз бўлиши мумкин”, дея рухсат берди.

    Бошқа янгиликлар