АсосийDunyo

Бу йилги туғилишлар сони рекорд даражада камайди

'Бу йилги туғилишлар сони рекорд даражада камайди'ning rasmi

Японияда 1899-йилдан бери аҳолининг табиий ўсиш рейтинги ҳисоблаб келинади. Бу йилги туғилишлар сони ўтган йилгига қараганда  5, 9% га камайди ва 864.000 тани ташкил қилди.2019-йилда туғилган чақалоқлар сони 1899-йилда ҳисобга олиш бошлангандан бери илк марта 900 мингтадан тушиб кетди.  Кунчиқар юртда ўтган йили 918.400 та чақалоқ туғилганди.

Туғилишлар сони камайиб бораётгани иқтисодиётга салбий таъсир қилади. Чунки, мамлакатда қанчалик кекса ёшдаги аҳоли кўпайса, уларни қўллаб-қувватлашга шунчалик кўп маблағ талаб қилинади. Бу эса ўз-ўзидан иқтисодий ўсишга путур этказади. Япония ҳукумати келаси йили туғилишлар сонининг 1. 8 фоизга ўсишини умид қилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар