1

Москвадан Тошкентга учаётган самолётда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

ЖАМИЯТ 26.12.2019, 15:29
Теглар: самолёт, Москва, Тошкент
Москвадан Тошкентга учаётган самолётда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Uzbekistan Airways’ компаниясининг «Москва—Тошкент» йўналишида парвоз қилаётган самолётда ўзбекистонлик эркак вафот этди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Сал аввал сайтимизда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётда йўловчининг саломатлиги ёмонлашгани сабабли у Внуково аэропортига қайтгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум қилинишича, 26 декабрга ўтар кечаси соат тахминан 1:00 ларда Внуково аэропортидан Тошкентга учиб кетган 602-рейс парвози бекор қилиниб, самолёт ортга қайтиши ҳақида хабар келиб тушган.

Бунга самолёт йўловчиларидан бири – 50 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг тоби қочгани сабаб бўлган. Самолёт соат 1:10 да аэропортга қўнган, лекин шифокорлар эркакнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1