1

Пекинда Ўзбекистон маданияти куни бўлиб ўтди

ДУНЁ 26.12.2019, 15:39
Теглар: Пекин, Ўзбекистон, маданият
Пекинда Ўзбекистон маданияти куни бўлиб ўтди

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунига бағишлаб “Буюк ипак йўли дурдонасига саёҳат” номли тантанали кеча бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Казинформ" хабар қилди.

Тадбир Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, улар урф-одатлари ва анъаналарини кенг тарғиб қилишга қаратилган “ШҲТ умумий уйимиз” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

ШҲТ Бош Котиби Владимир Норов тадбир очилишида Хитойдан Европагача, Африка мамлакатларидан Ҳиндистонгача бўлган масофани қамраб олган кенг кўламли савдо ва маданий алоқа йўли – Буюк Ипак йўли Марказий Осиё орқали ўтган”, деб таъкидлади.

Шунингдек, В.Норов ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги цивилизациялараро мулоқотни ривожлантиришда “ШҲТнинг саккиз мўъжизаси” лойиҳаси муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ҳам сўзга чиқди.У Буюк ипак йўли ШҲТга аъзо мамлакатлар халқларига нафақат моддий бойликлар, балки инсониятни тараққиёт сари етаклаган улкан гуманистик анъаналарни ҳам қолдирганини қайд этди. 

Тадбир доирасида пойтахт аҳолиси ва меҳмонлар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган тарихий марказ –қадим Бухоро ёдгорликларига оид маълумотлар билан танишишди.

Шунингдек, Бухоро шаҳри ижодий жамоалари иштирокидаги концерт дастури ва амалий санъат кўргазмаси ташкил этилди. Анжуман иштирокчилари ўзбек миллий ошхонаси таомларидан баҳраманд бўлди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Туркия, Озарбайжон, Покистон ва Афғонистоннинг ушбу мамлакатдаги элчилари ҳам иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1