АсосийMadaniyat

"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси йил лойиҳаси деб эълон қилинди

'"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси йил лойиҳаси деб эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясияси йил лойиҳасини эълон қилди. Бу эътирофга "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси сазовор бўлди.

Ушбу хабар Тошкентда бўлиб ўтган «Озод юрт тўлқинлари» медиа-фестивали доирасида эълон қилинди.   

– «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси дунёда ягона, унинг ўхшаши йўқдир. 2018 йилда бу лойиҳа доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Келгуси йилда ҳам олдимизда катта вазифалар турибди. Ҳозирда қилинадиган ишлар бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилмоқда. Улар ҳақда яқин кунларда батафсил маълумот берилади, – деди лойиҳанинг илмий раҳбари Эдвард Ртвеладзе.
 

– Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган маданий меросимизни асраш борасидаги ташаббус бугунги кунда дунёнинг 300 дан ортиқ таниқли олимлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Улар Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти таркибида ўзаро бирлашишган. Биз йил давомида лойиҳани қўллаб-қувватлаган инсонларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз, – деб таъкидлади Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухаликов.

Шунингдек медиа-фестивалда «Энг яхши телеканал» йўналишида Uzreport, энг яхши радиостанция йўналишида Нукус Fm, Ўзбекистондаги сайлов кампаниясига бағишланган энг яхши медиа-маҳсулот йўналишида "Демократик дебатлар" ток-шоуси тақдирланди.

 

Бошқа янгиликлар