АсосийMadaniyat

Маданият вазири Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди

'Маданият вазири Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди.

Учрашув давомида соҳага оид барча масалалар муҳокама қилинди ва шу билан бирга, тўрт йилга мўлжалланган маданият, санъат ва туризмни икки давлат ўртасида ривожлантириш борасида Ҳамкорлик шартномаси ва Иш режаси имзоланишига келишилди. 

Бахтиёр Сайфуллаев ўз навбатида Ло Шуганга Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Ичан-Қалъа музей қўриқхонасининг «Амир Тўра мадрасаси ҳамда Хасанмурод Қушбеги масжиди»га 8,5 миллион АҚШ (грант 2017-2019 йилларга мўлжалланган) доллари реставрация ва консервация ишларига ажратилган грантлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

    Бошқа янгиликлар