АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги чегара пункти очилади

'Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги чегара пункти очилади'ning rasmi

Тожикистон томонининг илтимосига кўра расмий Тошкент Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида яна бир чегара пункти очиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов «РИА Новости»га берган интервьюсида хабар қилди.

«Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида уч йил олдин ҳамма нарса ёпиқ эди. Келишув туфайли биз 16та ўтказиш пунктини очдик - уларнинг 2-3 таси илгари ҳам ишлаган, лекин транспорт воситалари ва одамларнинг ўтиши нисбатан чекланган бўлган. Ҳозирда ўн олтита пунктнинг барчаси кеча-ю кундуз ишлаяпти. Ўн еттинчиси яқинда очилди. Тожикистон томонининг илтимосига кўра ҳозир ўн саккизинчи чегара пунктини очиш масаласи устида ишламоқдамиз», - деди Илҳом Неъматов.

Дипломатнинг аниқлик киритишича, янги чегара ўтиш жойи Жиззах вилоятининг Баландчақир аҳоли пунктида жойлашган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар