Бугун, 5 февраль куни Лондон шаҳрида барча автобус ҳайдовчилари ишга чиқмасликларини эълон қилишди. Бу ҳақда kun.uz хабар бермоқда.
Натижада, кун давомида шаҳарда 6,5 млн киши автобуслар хизматида фойдалана олмайди. Иш ташловчилар барча автобус ҳайдовчилари учун бир хил миқдорда маош тўланишини талаб қилишмоқда.
Transport for London бошлиғи Леон Дэниелс бу ҳаракатда, турли кўникмада бўлган ҳайдовчилар учун умумий нарх талаб қилинишида мазмун йўқлигини таъкидлаб, агар уларнинг шартларига кўнилса, йўл ҳақларини ошириш ва ишчилар сонини қисқартиришга тўғри келишини маълум қилган.
Автобус ҳайдовчилар эса, 5 февраль кунидан ташқари, 13 ва 16 февраль кунларида ҳам иш ташлаш уюштиришларини маълум қилишган.





