Актёр Жони Депп ва актриса Эмбер Хердлар ўз муносабатларини қонуний рўйхатдан ўтказишди. Бу жараён уларнинг Лос-Анжелесдаги уйларида амалга оширилди.
Бироқ асосий тўй базми тадбирлари келаётган дам олиш кунига қолдирилди. Ушбу ажойиб воқеа Багам оролларидаги Жони Деппга тегишли оролдаги уйда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тайёргарлик катта. 51 ёшни қарши олган актёр ва 28 ёшли актриса 2011 йили фильмни суратга олиш жараёнларида танишишган. Оммавий ахборот воситалари эса уларнинг муносабатлари ҳақида 2012 йили хабар топган.





