2020 йил 01 январь куни соат 01.25 да, Узун тумани “Тожикобод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ЙТҲ содир бўлди, дея хабар берди Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Шу маҳаллада яшовчи С.Ф. бошқарувидаги Матиз русумли автомашинаси билан йўлни ўнгдан чапга кесиб ўтаётган пиёда, шу маҳаллада яшаган, тумандаги 18-сонли мактаб ўқувчиси, А.Р.ни туртиб юборган.
Натижада А.Р. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 01 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.