АсосийJamiyat

Комилжон Алламжонов: "Агентлик блогер билан боғлиқ суд қарорига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас"

'Комилжон Алламжонов: "Агентлик блогер билан боғлиқ суд қарорига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас"'ning rasmi

Асака тумани ҳокими Эркинжон Якубов, тумандаги 27-мактаб директори М.Исақова ва Андижон вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ф.Бузруковлар Ўзбекистон ИИВнинг ишонч телефонига мурожаат қилиб, Facebook ижтимоий тармоғи орқали Отабек Нуритдинов никли аккаунт фойдаланувчиси уларни обрўсизлантирувчи, шахсиятини шарманда қилувчи, ҳақоратли уйдирмалар ҳамда туҳмат ва бўхтондан иборат маълумотларни тарқатганлигини айтиб, қонуний чора кўришни сўрашган.

Прокуратура хабарига кўра, Нуритдинов судда айбига иқрор бўлмаган бўлсада,  иш бўйича тўпланган далиллар мажмуи билан ўз исботини топган.

Суд қарорига кўра, А.Нуриддинов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли, деб топилиб, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

2020 йил 3 январь куни ҳуқуқбузар А.Нуриддинов томонидан Андижон вилояти маъмурий судига шу суднинг 2019 йил 30 декабрдаги қарори устидан кассация тартибида шикоят келтирилган бўлиб, ушбу шикоят асосида А. Нуриддиновга оид маъмурий иш вилоят судининг кассация инстанциясида кўриш учун расмийлаштирилган.

Мазкур маъмурий ишни кассация тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси 2020 йил 4 январь куни соат 11.00 га тайинланганлиги маълум қилингани ҳақида хабар берган эдик.

 Ахборот ва оммавий коммуникация агентилигининг директори Комилжон Алламжонов қуйигача баҳолади.

Бизнинг агентлик фуқаро Абдуфатто Нуритдинов билан боғлиқ суд қарорига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас. Айбдор томон суд қароридан норози бўлса, кассация тартибида юқори турувчи суд инстанциясига мурожаат қилиши мумкин.  

Ушбу ҳолат туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш нормасини тезроқ бекор қилишни  тақозо қилади.

 

    Бошқа янгиликлар