АсосийJamiyat

Тўқнашув натижасида “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси вафот этди

'Тўқнашув натижасида “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси вафот этди'ning rasmi

2020 йил 2 январь куни соат 16:00 ларда, Наманган вилояти Чортоқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-117 “Тўрақрғон-Наманган-Чортоқ-Ласкидон” автомобиль йўлининг 45-км.да автоҳалокат юз берди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳайдовчи Наманган шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган  М.Б. “ЛАСЕТТИ” русумли автомобилини бошқараётиб, руль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Учқўрғон туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган С.Р. бошқарувидаги “НЕКСИЯ” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.

Натижада “НЕКСИЯ” русумли автомобиль ҳайдовчиси С.Р. тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган.  

 

 

    Бошқа янгиликлар