АсосийJamiyat

Прокуратура Мадина Мухторованинг фарзанди ҳолати бўйича жиноят иши очди

'Прокуратура Мадина Мухторованинг фарзанди ҳолати бўйича жиноят иши очди'ning rasmi

Хабарингиз бор, кеча ижтимоий тармоқларда акаси ва унинг хотини томонидан аёвсиз калтакланган бола ҳақида видео тарқалган эди. Кейинчалик бу бола актриса Мадина Мухторованинг фарзанди эканлиги маълум бўлди.

Айни пайтдаги маълумотга кўра, Юнусобод тумани прокуратураси 13 ёшли боланинг калтакланиши ҳолати юзасидан жиноят иши очди. Бу ҳақда 4 январь куни бўлиб ўтган брифингда Юнусобод тумани прокурори Ҳабибулла Мирсоатов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Унинг сўзларига кўра, иш 4 январь куни, Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш)га асосан қўзғатилган.

«Жабрланувчи шикоят қилмаган бўлса-да, Жиноят-процессуал кодексининг 325-моддасига асосан, прокурор жиноят ишини қўзғатишга ваколатли. Биз суд-тиббий экспертиза хулосаси олдик ва бугун Юнусобод туман прокуратураси жиноят иши очди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — деди Ҳабибулла Мирсоатов.

Эслатиб ўтамиз, 

Тошкентда ўсмир акаси ва келинойиси томонидан доимий калтакланмоқда. Жабрдийда машҳур актрисанинг фарзанди эканлиги айтилмоқда (видео)

 

Актриса Мадина Мухторованинг калтакланган ўғли атрофидаги шов-шувлар: Кимнинг гапи рост?

 

Мадина Мухторованинг қариндоши ҳақиқатни очиб ташлади: калтакланган бола яна зулм остида мурожаат қилган, актриса эса изсиз йўқолган (видео)

    Бошқа янгиликлар