АсосийShou-biznes

Каниза “заҳар” қайниопалар ҳақида қўшиқ куйлади

“Холаси, аммаси” қўшиғидан сўнг “Ҳаммасигаям” номли тарона ижро этган Каниза мазкур оммалашган кетма-кетликни яна давом эттирмоқда.

Учинчи композиция ҳам ҳазиломуз сўзлардан иборат бўлиб унда қайниопаю амаки тоғалар, ҳатто поччалар ҳам тилга олинади. Ижродан ташқари имиж ва услуб борасида ўзгаришлар қилишни хуш кўрувчи Каниза янги  ижодий ишига ҳам видеокетма-кетлик тасвирга олиш мўлжалланган.

Хонанда мазкур клипни биринчилардан бўлиб айнан биз орқали мухлислар эътиборига ҳавола этишни ният қилган. Дарвоқеа, Канизахоним янги 3 та тарона устида ҳам иш олиб бормоқда. Бу ҳақида кейинроқ билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар