Хабарингиз бор, Нидерландияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон рождество шоусида ўзбекистонлик артистлар 10 метр баландликдан тушиб кетган эди. Айни пайтда уларнинг аҳволи борасида ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти қўшимча ахборот берди.
Мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги Елчихонаси 2020-йил 3-январ куни Aмстердам шаҳрида (Нидерландия) сирк шоусидаги ўз чиқиши чоғида 10 метр баландликдан қулаб тушган акробатлар, Ўзбекистон фуқаролари Кристина Воробйева ва Рустем Османов Aмстердам Медиcал Cентер тиббиёт мажмуасига ётқизилганлигини хабар қилди.
Вазият Елчихона назоратига олинган. Зарур ёрдамни кўрсатиш учун Консуллик бўлими ходими Aмстердам шаҳрига жўнаб кетди. Кристина Воробева икки бор операция қилинди ва учинчи жарроҳлик амалиётини ўтказиш масаласи ҳал қилинмоқда. Турмуш ўртоғи Рустем Османовнинг соғлиги барқарор деб баҳоланмоқда.