АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт ҳудудини кенгайтириш режасини маълум қилди

'Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт ҳудудини кенгайтириш режасини маълум қилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги яқин вақт ичида пойтахт маъмурий чегараси кенгайтирилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди, деб ёзади  Дарё.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри доимий равишда ривожланиб, унинг ҳудудида янги инфратузилма ва ижтимоий объектлар пайдо бўлмоқда, янги турар жой массивлари ва мажмуалари қурилмоқда, пойтахт аҳолиси ҳам ортиб бормоқда.

«Аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, шаҳар қиёфасини замонавий талабларга жавоб берадиган архитектура ва шаҳарсозлик ечимлари билан бойитиш, шунингдек, Тошкент вилоятининг айрим чегара туманларида янги объектлар қурилиши туфайли Тошкентда вақти-вақти билан маъмурий чегараларни кенгайтириш талаб этилади», — дейилади хабарда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига шаҳарнинг доимий аҳолиси сони 2 554 900 кишини ташкил этган. Кадастр бўлинмаси маълумотига кўра, ҳозирда шаҳарнинг умумий майдони 33 500 гектар ёки 334 км2 ни ташкил қилмоқда.

Бошқа янгиликлар